Ўзбекистонда жамоат жойида диний либосда юришга бўлган тақиқ олиниши мумкин

Жамият 18189
image

Ўзбекистонда фуқароларнинг жамоат жойларида диний либосларда юришига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган. Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилиняпти.

Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессионлараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасида 1998 йил 1 майда қабул қилинган таҳрири 14-моддасига (диний урф-одатлар ва маросимларни ўтказиш тартибини белгиловчи модда) ўзгартиришлар киритилган.

Лойиҳада эса диний маросим ва ибодатларга оид тартиб 13-моддада белгиланган ва унда “жамоат жойларида ибодат либосларида юришга” оид чекловлар назарда тутилмаган. Яъни амалдаги Қонуннинг мазкур чекловга оид қисми чиқариб ташланмоқда.

Шу билан бирга амалдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда “ибодат либоси” тушунчасига аниқ изоҳ берилмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 715
Рейтинг: 3
t
×