Ўзбекистонда июнь ойида 3,5 мингга яқин ажрим қайд этилди. Қайси ҳудуд етакчи?

Жамият

image

Жорий йилнинг июнь ойида Республика бўйича 3409 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп ажримлар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг июнь ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажримлар сони:

  • Қорақалпоғистон Р. – 167 та; 
  • Андижон вилояти – 327 та;
  • Бухоро вилояти – 164 та; 
  • Жиззах вилояти – 86 та;
  • Қашқадарё вилояти – 221 та;
  • Навоий вилояти – 125 та;
  • Наманган вилояти – 271 та;
  • Самарқанд вилояти – 352 та;
  • Сурхондарё вилояти – 167 та;
  • Сирдарё вилояти – 119 та;
  • Тошкент вилояти – 367 та;
  • Фарғона вилояти – 390 та; 
  • Хоразм вилояти – 132 та;
  • Тошкент шаҳри – 521 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда июнь ойи 20 мингдан зиёд никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1150

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг