Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Ушбу йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилган.

 Шу боис, 1 апрелдан:

•  маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

•  импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

•  техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиш субсидия техника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг