Ўзбекистонда ипотека кредитларининг чекланган миқдори белгиланди
Жамият
−
08 Декабрь 2020
16328Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармонида қайд этилган.
Унга кўра:
Тошкент шаҳрида – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 264 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм;
бошқа ҳудудларда – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун - 320 млн сўм.
Ушбу ўзгаришлар кеча, 7 декабрь куни Президент томонидан қабул қилинган “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармонида келтирилган.
Ушбу ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.
LiveБарчаси