Ўзбекистонда инфляция даражаси қанчага ўсгани маълум бўлди
Жамият
−
01 Сентябрь 2023
9370Ўзбекистонда якунланган август ойида товарлар ва хизматларнинг нархи қисман ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. Июль ойида эса истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.
Инфляциянинг бу кўрсаткичи йил бошидан буён 3,8 фоизга ўсишни ташкил этади. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси эса 9,0 фоизга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон озиқ-овқат учун энг кўп маблағ сарфлайдиган мамлакатлар рўйхатида ўнталикка кирди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь