Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортдан юқори эканлиги маълум қилинди
Жамият
−
18 Апрель 2019
36332019 йил январь-март ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 9 млрд 406,2 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,2 % га ўсди. Бу “Халқ сўзи” хабар тарқатди.
Шу жумладан, экспорт ҳажми 4 млрд 132,7 млн АҚШ долларга (ўсиш суръати 20,6 %) ва импорт ҳажми 5 млрд 273,5 млн АҚШ долларига (ўсиш суръати 32,9 %) етди. Ташқи савдо салдоси минус 1 млрд 140,8 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш керакки, 2019 йилнинг январь-март ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 705,8 млн АҚШ долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 304,4 млн АҚШ долларига кўпроқ бўлди.
Ташқи савдо айланмаси бўйича Хитой, Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлари бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари Корея Республикаси, Туркия, Қирғизистон ва Германия давлатлари билан ҳам ташқи савдо айланмаси бўйича кўрсаткич юқори бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь