Ўзбекистон қайси давлатлар билан кўпроқ савдо қилмоқда?

Бу қизиқ

image

2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда. 

  • Хитой – 3,9 млрд доллар;
  • Россия – 3,8 млрд доллар;
  • Қозоғистон – 1,2 млрд доллар;
  • Туркия – 920,2 млн доллар;
  • Корея – 695 млн доллар;
  • Франция – 386,4 млн доллар;
  • Германия – 345 млн доллар;
  • Афғонистон – 308,6 млн доллар;
  • Туркманистон – 288,5 млн доллар;
  • Ҳиндистон – 270,3 млн доллар.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 4 ойда жаҳоннинг 186 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 20,9 млрд АҚШ долларига етказган. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 %), Россия (18,4 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (4,4 %) ва Корея Республикасида (3,3 %) қайд этилган.

Экспорт – 8,5 млрд (9 % га ошган)

Импорт – 12,4 млрд (3,9 % га ошган)

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошгани хабар қилинганди.

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон ташқи савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made