Ўзбекистонда илк бор беш бурчакли масжид бунёд этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда масжидлар, асосан, тўрт ёки саккиз бурчак шаклида қурилади. Шу қаторда дунё масжидларининг бошқа замонавий услублари ҳам шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда киритилмоқда. Бу эса масжидлар қуриш борасида катта тажрибага эга бўлиб бораётган ўзбек уста-меъморларининг маҳорати ва бунёдкорликнинг ҳилма-хиллигини ифода этади.

Тошкент вилоятининг сўлим Заркент қишлоғида “Одил ота” масжиди хонақоҳи биринчи бор беш бурчак шаклида қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Хонақоҳнинг беш бурчаги ва ундаги беш устун динимизнинг беш рукнига менгзатилган”, деди масжид имом-хатиб Маъмуржон Абдураҳмонов.

Катта йўл лабида жойлашган ушбу жоменинг энг узун бурчаги яхлит бир кўринишда йўловчилар эътиборини ўзига жалб этади. Кирмаган кишининг киргиси, бир кўргиси келади. Ҳозирда қурилиш ишлари ниҳоясига яқинлашиб, ташқи фасад қисми бўёқдан чиқарилмоқда.

“Эски бино ўрнига янги масжидни қуриш ишлари аслида 2017 йилда бошланган эди. Орада маблағ етишмовчилиги сабаб ишлар бир муддат тўхтаб қолган эди. Мана бугун Алҳамдулиллаҳ, якунига етказиш арафасидамиз. Ташқи айвон билан ҳисобланганда 1200 намозхонни янги масжидимиз ўз бағрига сиғдиради”, дея қўшимча қилди Маъмуржон Абдураҳмонов.

Ўзбекистондаги масжидлар сони 2075 тага етгани ҳақида хабар берган эдик, ендиликда уларнинг сони яна биттага кўпаядиган бўлди.

Маълумот ўрнида, Масжидлар сони кўплиги бўйича Самарқанд вилояти республикада етакчи ўринда туради. Вилоятда 286 та масжид бор. 

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг