Ўзбекистонда иқтисодий таҳлиллар бўйича янги журнал очилади - Ҳукумат қарори
Жамият
−
26 Июнь 2019
6263Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида макроиқтисодиёт, минтақавий иқтисодиёт ва саноат иқтисодиёти ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ташкил этилади.
Институт ҳузурида “Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар” журнали таҳририяти” ДУК ташкил этилади.
Мазкур журнал Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь