Ўзбекистонда газ транзитига талаб ортиб бормоқда – Қозоғистон
Жамият
−
28 Март
7625Қозоғистон ҳукумати Россия газининг Ўзбекистонга транзитига талаб ортиб бораётганини қайд этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев ТАСС нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Транзитни ошириш ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг сўровларига боғлиқ. Ҳозир улар дастлаб белгиланган режалардан бироз ошиб бормоқда. Умуман олганда, биз Россия газининг Ўзбекистонга транзитига бўлган талаб ортиб бораётганини қайд этмоқдамиз", дейди Саткалиев.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Россия табиий газини Қозоғистон Ўзбекистонга “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали транзит қилиши келишиб олинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилдан бошлаб Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзити ҳажмини 11 млрд куб метргача оширишни режалаштираётгани ҳақда хабар берилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси