Ўзбекистонда энг кўп қайси эможи ишлатилади?
Бу қизиқ
−
14 Май 2022
15672Эможи сўзлардан фойдаланмасдан ҳис-туйғуларни ифода этишнинг осон усулидир. Ҳозир уларнинг сони шунчалик кўпки, ҳеч қандай ҳарфдан фойдаланмасдан суҳбатдошни тушуниш мумкин. Баъзи эможилар эса бошқаларга қараганда кўпроқ ишлатилади.
“Crossword-Solver” хизмати дунёда улардан қайси бири энг машҳур эканини аниқлашга қарор қилди. Бунинг учун тадқиқотчилар дунёнинг ҳар бир мамлакатидан 9 миллиондан ортиқ геотегли твитларни таҳлил қилиб, натижаларни инфографика кўринишида тақдим этди.
Таъкидланишича, “қувонч кўз ёшлари тасвирланган юз” расмий равишда дунёнинг аксарият мамлакатларида энг кўп ишлатиладиган эможи.
Қайд этилишича, кўпчилик мамлакатлар ёки “кулади” ёки “севади”, чунки “қувонч кўз ёшлари тасвирланган юз” ва “қизил юрак” дунёдаги биринчи ва иккинчи энг кўп ишлатиладиган эможилар. Шунингдек, “қувонч кўз ёшлари тасвирланган юз” 75 та давлатда энг кенг тарқалган эможи ҳисобланади.
Марказий Осиё давлатлари қандай эможилардан фойдаланади?
Ўзбекистон ва Қирғизистонда ҳам юқоридаги “қувонч кўз ёшлари тасвирланган юз” энг кўп фойдаланилиши аниқланган. Қозоғистонда “бинафшаранг юрак” энг кўп ишлатилса, Тожикистон ва Туркманистон ўз мамлакати байроғи эможисидан энг кўп фойдаланиши аниқ бўлган.
Маълумот ўрнида, эможилар универсал тил эмас. Хитойда “қарсак чалиш” эможиси “севиш”ни англатса, “бош бармоқни кўтариш” юнонларда “хафагарчиликни” билдиради.
LiveБарчаси