Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 6 май куни 50 777 ZZZ рақам белгиси аукционда 669 600 000 сўмга сотилди. 

Рақам авторақамлар онлайн аукционида жорий йилнинг 29 апрель куни савдога қўйилган. Унинг бошланғич нархи 135 миллион сўм бўлган.  

Рақамни 669 600 000 сўмга Наманган вилоятида яшовчи фуқаро сотиб олган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда электрон аукционда 01 О 001 OQ автомобиль рақами 498 миллион 150 минг сўмга сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион рақам

Баҳолаганлар

3253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг