Ўзбекистонда Элдор Шомуродов футбол академияси очилади

Спорт

image

Сурхондарё вилоятида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Италиянинг “Кальяри” клуби аъзоси Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бугун,13 декабрь куни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган футбол академия негизида Элдор Шомуродов футбол академиясини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишган.

Қурилиш ишлари 2024 йил январь ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, академия 154 ўринга мўлжалланган. Лойиҳада ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, 28 ёшли Элдор Шомуродов Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. У футболга илк катта қадамларини Қашқадарёнинг “Машъал” клубида ташлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Италия Машъал Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг