Ўзбекистонда экстремистик сайтлар рўйхати ОАВда эълон қилинади ва янгилаб борилади

Жамият 2807
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4 сентябрь куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судга янги вазифа юкланди. Унга кўра, эндиликда суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига ДХХ тизимида фаолият юритган Абдуғофур Аҳмедов, раис ўринбосари сифатида танилган Нуримон Абулҳасан ҳам ишдан олиниб, унинг ўрнига Дилшод Эшнаев тайинланган эди.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×