Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Жамият 29592
image
-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 1 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади. 

Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,69 сўмга ошиб, 10 865,94 сўмни ташкил қилди.

Евро эса сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 80,94 сўмга арзонлаб, 11 333,18 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли курси ҳам 5,16 сўмга пасайиб, 207,27 сўмни ташкил этди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1326
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×