Ўзбекистонда “Док-1 МАКС” таблетка ва сиропининг савдоси тўхтатилди
Жамият
−
22 Декабрь 2022
20290Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан назоратга олинган. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш учун тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган.
“Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка ҳамда лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу дори воситаларининг республикадаги савдоси бугун, 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамияти томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь