Ўзбекистонда дастлаб 50 мингга яқин одам COVID-19 га қарши эмланади
Жамият
−
29 Январь 2021
2974Ўзбекистонда коронавирусга қарши аҳолини 20 фоизини эмлаш учун вакциналарга бюртма берилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
“7 миллион аҳолини икки маротаба эмлаш учун жами 15 миллионга яқин доза вакцина олиб келинади. Дастлабки босқичда биз 100 минг доза вакцинани олиб келиб, 50 мингга яқин аҳолини ушбу касалликка қарши эмламоқчимиз”, дейди Отабеков.
Мутахассисга кўра, ҳозирда Ўзбекистонга вакцина олиб келиш бўйича 12 та ишлаб чиқарувчи компания билан музокаралар олиб бориляпти.
Молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида 2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратиши ҳақида маълум қилган эди.
Маълумот учун, 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78602 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 77084 нафари соғайган.