Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйиляпти?
Жамият
−
31 Май
69565Ўзбекистонда 2023 йил давомида қизларга Солиҳа, ўғил болаларга эса Муҳаммадали исмлари энг кўп қўйилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда мамлакатда 968 минг 140 нафар бола туғилган бўлиб, улардан 501 минг 577 нафари ўғил, 466 минг 563 нафари қиз болалардир. Болаларга жинсига қараб берилган исмлар орасида етакчилар Муҳаммад ва Солиҳадир. Улар мос равишда 27431 ва 24365 нафар болага берилди.
Қизлар ўртасида кейинги ўринларда Муслима ва Ясмина исмлари қайд этилди. Ўғил болалар ўртасида эса Мустафо иккинчи, Абдулла учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қўйилган 10 исм рўйхати қуйидагича:
Маълумот учун, Муҳаммадали исми 2019 йилдан буён ўғил болалар орасида энг кўп қўйилган исм сифатида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда, Солиҳа исми эса 2018 йилдан бери юқори ўринда қайд этилмоқда.
LiveБарчаси