Ўзбекистонда бугунгача энг кўп қайси аҳоли қатлами эмлангани маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистон аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланганига ҳам тўрт ой тўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган давр мобайнида турли аҳоли тоифаларининг қанчаси эмлангани ҳақида маълумот берди.

3 август ҳолатига кўра, аҳоли қатламлари кесимида эмлаш кўрсаткичлари қуйидагича:

•    65 ёшдан катта фуқаролар — 1 350 573 доза;
•    тиббиёт ходимлари — 887 041доза;
•    мактаб ўқитувчилари — 964 112 доза;
•    мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 360 532 доза;
•    сурункали касаллиги борлар — 1 290 655 доза вакцина билан эмланиб, вакциналарнинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламлари учун сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига асосан:

•    2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бир қанча аҳоли қатламлари коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари; 
•    1 октябргача 2-доза вакциналари;
•    1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар мустасно) шартлиги белгиланган эди.


Tags

Rate Count

281

Rating

3

Rate this article

Share with your friends