Ўзбекистонда бу йил тест синовлари вақти ўзгаради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари яна ёпиқ павильонларда ўтказилиши хабар қилинганди. Шу муносабат билан 2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари вақти ҳам ўзгаради. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

“3 йиллик танаффусдан кейин тест синовларини яна ёпиқ биноларда ўтказилаётгани сабабли энди бунақа вақтли ва кеч имтиҳон ўтказишга эҳтиёж йўқ. Шу сабабли, худди 2018-2019 йилларда бўлгани каби тест синовларида 1-смена соат 08:00 дан 2-смена эса 15:00 дан бошланиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Пандемия даврида имтиҳонлар стадион ва хиёбонларда ўтказилгани сабабли 1-смена соат 07:00 дан 10:00 гача 2-смена эса соат 19:00 дан 22:00 гача ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тест синовлари имтиҳонлар ўқишга қабул қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made