Ўзбекистонда болаларга уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жазо кучайтирилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 19 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.

Қонун билан жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварликни кучайтириш мақсадида жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёш этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилиш муддатлари аниқ белгиланиб, жиноят-процессуал қонунчиликда вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда психолог иштирок этишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Қонун бўйича ўз фикрини билдирган Сенат раиси Танзила Норбоева болалар манфаатларини таъминлаш бўйича аниқ чоралар амалга оширилгани, қонунчилик мустаҳкамланиб, ташкилий, институционал асослар шакллантирилган, болалар меҳнатига барҳам берилиб, Болалар омбудсмани ташкил этилгани болалар манфаатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

“Бу борада эришилган натижалар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланиши баробарида, халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Ушбу йўналишдаги тизимли ишлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, бола ҳуқуқларини таъминлашда қонун нормаларини қатъийлаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Мазкур масалада жамият фаоллиги ва масъулияти ниҳоятда муҳим. Зеро, бир болага етти маҳалла ота-она, деган нақл бекорга айтилмаган”, дейди Танзила Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг