Ўзбекистонда бир суткада яна 27 мингга яқин киши эмланди

Жамият

image

Кеча, 28 май куни Ўзбекистонда 75 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 28 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 75 849 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 26973 нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар 48876 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 1889975 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар  1305043 нафарни; 
  • 2-босқичда эмланганлар  584932  нафарни ташкил қилди.

28 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти ( 9793  доза);
  • Наманган шаҳри (8513 доза);
  • Хоразм вилояти (7974 доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 241978 доза;
  • Наманган вилоятида 223718 доза;
  • Андижон вилоятида 219630 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг