Ўзбекистонда бир ойда 379 киши қамалди

Олам

image

Ўзбекистонда 20 ноябрдан 20 декабрга қадар уюштирилган тезкор тадбирлар давомида 379 кишига “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, барча ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлигида 20 ноябрдан 20 декабргача ўтказилган тезкор-профилактик ойлиги давомида 16 571 та тезкор-қидирув тадбири амалга оширилган. Тадбирлар давомида 2256 та жиноят фош этилган, 1534 та жиноят иши қўзғатилиб, 379 нафар шахсга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш борасида ўтказилган кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирларида жами 2 375 та ҳолат аниқланиб, наркожиноятчилар ва уюшган жиноий гуруҳлардан 500 килограммдан ортиқ наркотик моддалар, 166 521 дона психотроп дорилар олиб қўйилган. Ноқонуний равишда етиштириб келинаётган 521 туп гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистондан Ўзбекистонга олиб келинган 100 килограммдан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг