Ўзбекистонда бензин нархи нега қиммат? Тадбиркорлар соҳадаги муаммоларни очиқлади
Жамият
−
02 Март
16560Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида бензин импорти савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва импорт имкониятларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга бағишланган “очиқ мулоқот” ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда тадбиркорлар қуйидаги муаммоларни санаб ўтган:
- автомобиль бензини импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун банклар томонидан ажратилган кредит юкламаси юқорилиги;
- логистика нархлари юқорилиги, Россиядан Келес чегарасигача бўлган масофа (1700 км)да бензиннинг бир тоннаси учун 150 доллар бўлган бир пайтда ички темирйўл орқали ташиш хизмати 8-10 км учун 15-20 долларни ташкил этиши;
- Россиядан импорт қилинган ва бензин маҳсулоти барча стандартларга тўғри келиши ва сифати талабга жавоб бериши юзасидан Россия томони тасдиқлаган ҳужжатлар борлигига қарамай, бензин Ўзбекистонга олиб кирилганда, у қўшимча мажбурий сертификатлашдан ўтказилиши;
- импорт қилинган бензин маҳсулоти учун ҚҚС тўловини тўлаш муддати қисқалиги;
- импорт қилиш ниятида хорижий давлатларга пул маблағларини ўтказиб берганда, ушбу маблағлар геосиёсий вазиятлардан келиб чиқиб тақиқларга тушиб қолган вақтларда, маҳсулот ўз муддатида етиб келмаслиги кузатилган. Айни шу даврда маҳсулот реализация қилинмаган, бироқ маблағлар ўтказилганлиги учун солиққа тортилиши ҳолатлари;
- импортёрлар катта ҳажмларда бензин маҳсулотини олиб кирганда, уларни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги ҳамда мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги;
- импортёрлар Туркманистондан бензин маҳсулотини харид қилиш жараёни жуда кўп вақтни талаб қилиши, оқибатда айланма пул маблағлари музлаб қолиши.
Эслатиб ўтамиз, 26 февралдан “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида AI-80 маркали бензин нархи кўтарилганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15