Ўзбекистонда банк карталари сони 75 миллиондан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловлар инфратузилмаси кенгайиб бормоқда. Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари сони 75,7 миллион донага етган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълумотларга кўра, йил бошида, яъни 1 январь ҳолатига кўра, банк карталари сони 68,3 миллион дона бўлган. Шу тариқа, етти ой давомида муомаладаги карталар сони 7,4 миллион донага ёки 10,9 фоизга ошган. Тўлов терминаллари сони ҳам кўпайган.

Йил бошида 430,8 мингта бўлган терминаллар сони 1 августга келиб 453,5 мингтага етган. Яъни, ушбу даврда яна 22,7 мингта терминал ишга туширилган. Шу билан бирга, банкомат ва инфокиосклар сони 40,1 мингтадан 47 мингтага етган. Бу кўрсаткич 17,3 фоизга ўсган.

Нақд пулсиз тўловлар ҳажмида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Жорий йилнинг январь-июль ойларида тўлов терминаллари орқали 387,4 трлн сўмлик тушум қайд этилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг тўлиқ 12 ойида ушбу кўрсаткич 460,3 трлн сўмни ташкил этган.

Марказий банк маълумотларига кўра, банк карталари сони 10,9 фоизга ошган бир пайтда терминаллар орқали тушумлар ҳам жадал кўпайган. Натижада битта банк картасига тўғри келадиган ўртача ойлик тушум 562 минг сўмдан 731 минг сўмгача ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аёлларнинг банк хизматларидан фойдаланиш даражаси мамлакатдаги умумий кўрсаткичга деярли тенглиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг