Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 217 771 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 2019 йилнинг шу даврида 186 432 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январь-сентябрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида ҳисоботида кўрсатилган.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-сентябрь ойларида 59 252 дона Cobalt, 52 689 дона Nexia T-250, 39 960 дона Lacetti-Gentra, 39 631 дона Damas, 19 980 дона Spark ҳамда 6 259 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 4 028 дона, 2020 йилда - 2 936.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2020 йилда - 174,5 минг дона двигатель чиқарилган, 2019 йилда эса 140,2 мингта.

2020 йил январь-сентябрь ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 630 донани ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,7 фоизга камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг