Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди
Жамият
−
19 Декабрь 2020
5810Жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда 260 862 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу 2019 йилнинг (253 421 дона) мос даврига нисбатан 7 441 тага кўп, деб хабар берган Давлат статистика қўмитаси.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-ноябрь ойларида 73 871 дона Cobalt, 62 302 дона Nexia T-250, 45 835 дона Lacetti-Gentra, 48 284 дона Damas, 22 458 дона Spark ҳамда 8 112 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.
2020 йилда юк автомобилларини ишлаб чиқариш 1330 донага камайди. 2019 йилда – 5 056 дона, 2020 йилда – 3 726.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш эса 24 мингга кўпайди. 2019 йилда 186,4 минг дона двигател чиқарилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 210,4 мингтага етган.
Аввалроқ, жорий йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистонга қанча автомобиль импорт қилингани ҳақида маълумот берган эдик.
LiveБарчаси