Ўзбекистонда армияга чақирув қолдирилди
Жамият
−
23 Март 2020
4660Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг мамлакат бўйлаб кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун армияга чақирув вақтинча қолдирилди.
Маълум қилинишича, чақирувнинг кечикиши армия сафидаги муддатли ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга ҳам татбиқ этилади. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун шартнома имзолаб, тўловни бажарган шахслар режа асосида ўрнатилган тартибда хизматни кейинроқ ўташи айтилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги буюм бозорларининг фаолияти тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь