Ўзбекистонда армияга чақирув қолдирилди

Local

image
Коронавирус хавфи: Бурхонов фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва армияни ишга солишни таклиф қиляпти north_east

Коронавирус хавфи: Бурхонов фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва армияни ишга солишни таклиф қиляпти

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг мамлакат бўйлаб кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун армияга чақирув вақтинча қолдирилди.

Маълум қилинишича, чақирувнинг кечикиши армия сафидаги муддатли ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга ҳам татбиқ этилади. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун шартнома имзолаб, тўловни бажарган шахслар режа асосида ўрнатилган тартибда хизматни кейинроқ ўташи айтилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги буюм бозорларининг фаолияти тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Tags

Rate Count

77

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends