Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво яна 10 кун давом этади

Жамият

image

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 11-18 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳолда жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, ҳаво кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даража иссиққача кўтарилади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин.

11-18 июлда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин. 

Хабарингиз бор, олдинроқ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабаб, йўловчи поездларининг тезлигига чеклов белгилангани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Гидрометеорология иссиқ гармсел

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг