Ўзбекистонда AI-80 маркали бензинини акциз солиғидан озод этиш муддати тугади
Жамият
−
02 Январь
70532023 йилнинг 31 декабрь куни импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан сотиладиган AI-80 маркали бензинига нисбатан акциз солиғини "ноль" ставкада қўллаш муддати тугади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" ахборот хизмати хабар берди.
Президент қарори билан 2022 йилнинг 13 декабридан мамлакатда АI-80 маркали бензинни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш учун акциз солиғи нолга тенглаштирилганди. Мазкур тартиб мамлакатда метан “заправка"ларда бензин етишмовчилиги ва унга талабнинг ошиши сабабли жорий этилиб, 2023 йил 1 мартгача қилиб белгиланган эди.
Кейинроқ имтиёз муддати йил охиригача узайтирилди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" АЁҚШларида АI-80 бензинининг чакана нархи 1 литри учун 6 800 сўм этиб белгиланди. Аввалроқ маҳсулот 6 050 сўмдан сотилаётганди.
Қайд этилишича, импорт қилинадиган ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган бензиннинг акциз солиқ ставкаси 1 тонна учун 303 минг сўм, якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензиннинг солиқ ставкаси 1 тонна учун 565 минг сўм ёки бир литр учун 425 сўмни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь