Ўзбекистонда аҳолининг гўшт истеъмол қилиши сезиларли камайди

Жамият 4478
image

Жорий йилнинг II чорагида Ўзбекистонда аҳолининг гўшт истеъмол қилиши сезиларли камайди. Бу ҳақда Марказий банк II чорак якунлари бўйича уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари, уларнинг таркиби, коронавирус пандемияси ва инфляциянинг турмуш даражасига таъсири юзасидан ўтказган ўрганиши натижасида қайд этди.

Уй хўжаликларининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари II чоракда олдинги чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Хусусан, ойлик даромади 2 млн. сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди I чоракка нисбатан 39,5 фоизга ёки 107 минг сўмга камайиб 164 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур фарқ ойлик даромади 2-4 млн. сўм бўлган уй хўжаликларида 161 минг сўмга, даромади 10 млн. сўмдан юқори бўлган уй хўжаликларида 528 минг сўмни ташкил этди.

Таҳлиллар Уй хўжаликлари даромадлари ва харажатлари бўйича сўров (УДХС)1 натижалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ)2 маълумотлари асосида амалга оширилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×