Ўзбекистонда аҳолининг демографик ўсиши секинлашди
Жамият
−
29 Июль
7595Ўзбекистонда аҳолининг демографик ҳолати 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 37 млн 134,2 минг кишини ташкил этиб, шундан эркаклар сони 18 миллион 696,7 минг кишини, аёллар сони эса 18 миллион 437,5 минг кишини ташкил қилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли сони 2,1 фоиз ёки 761,8 минг кишига кўпайган.
Бироқ, жорий йилдан эътиборан республикада аҳоли сонининг ўсиши секинлаша бошлаган. Хусусан, 2023 йилнинг мос даврида аҳолининг ўсиши 2,2 фоиз ёки 768,8 минг нафарни ташкил этган.
Январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 97 минг 400 та никоҳ қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1265 тага камайган. 2022 йилнинг мос даври билан таққосланганда эса 11 минг 534 тага камайган. Никоҳ тузишда аёлларнинг ўртача ёши 22,9 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 27,8 ёшни ташкил этган. Келтирилган жами никоҳларнинг 76,2 фоизини 25 ёшгача бўлган аёллар ташкил қилган ва бу қайд этилган энг катта ёш деб ҳисобланган. Энг кўп турмуш қуриш 20-30 ёшдагиларга тўғри келган.
Никоҳдан ажралишлар сони 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 22 минг 467 тани ташкил қилган, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,6 фоизга (2955 тага) камайган.
Шунингдек, ушбу давр ичида никоҳдан ажралишлар сони (фарзандсизлик сабаби билан) 10 минг 479 тани (46,6 фоиз), 1 нафар фарзанд билан ажралишлар сони 6616 тани (29,4 фоиз), 2 ва ундан ортиқ фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 5374 тани (24 фоиз) ташкил этган. Бунда ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 37,1 ёшни, аёллар учун 32,2 ёшни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг “Дунё аҳолисининг 2300 йилга бўлган истиқболлари” деб номланган ҳисоботида Ўзбекистон аҳолиси 2100 йилнинг январига бориб 74,2 миллион кишига етиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси