Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги ўтказилади
Жамият
−
05 Июнь 2024 14478 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1-7 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" ўтказилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, бундай ҳафталикни ўтказишдан сейсмик хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг зилзилада ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсад қилинган. Ҳафталик давомида маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилади.
ФВВ фуқароларни мазкур тадбирларда фаол иштирок этишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова Тошкент шаҳри ҳудудида 6,5 ва ундан юқори балли зилзилалар содир бўлиш хавфи борлигини айтганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь