Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль борлиги айтилди
Жамият
−
11 Май 2021 14599 1 дақиқа
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 955 295 тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврида нисбатан 14 фоизга кўп. Бунда:
• енгил автомобиллар – 2 767 126 та;
• юк автомобиллари – 168 810 та;
• автобуслар – 5 711 та;
• микроавтобуслар – 8 518 та;
• махсус транспортлар – 5 130 тани ташкил этмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда қайси русумдаги автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь