Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда
Жамият
−
20 Ноябрь
8216Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда. 2018 йилда бу 1 минг 600 долларни ташкил қилган. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида сўз очди.
Билдирилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошган. Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этган.
Шунингдек, камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушган. Бу йил эса у 9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захиралари эса 40 миллиард доллардан ошган. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилган. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси республикада 2024 йилнинг бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси