Ўзбекистонда 80 мингдан зиёд ортиқча ўқитувчи бор – Шерматов

Жамият

image

Ўзбекистон бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАдаги брифингда айтиб ўтди. 

“Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор”, дейди у.

Вазига кўра, Ўзбекистондаги айрим мактабларда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Мактаблар даражаси бўйича график қилинган: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.

“Қизил мактаблар” – таълим сифати жуда паст бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз “қизил мактаблар” сонини камайтириш. Президент Мурожаатномасида таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди. Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50 фоиз устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100 фоиз устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади”, дейди вазир.

Шерматовга кўра, “қизил мактаблар” ўз устида ишламаслигининг сабаби – “мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди”, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

949

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг