Ўзбекистонда 8 ойда қанча оила бузилгани маълум бўлди
Жамият
−
16 Сентябрь 2021
7539Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон бўйича 25 687 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2021 йилнинг январь-август ойларида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажримлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 964 та
- Андижон вилояти – 2 583 та
- Бухоро вилояти – 1 372 та
- Жиззах вилояти – 841 та
- Қашқадарё вилояти – 1 795 та
- Навоий вилояти – 831 та
- Наманган вилояти – 1 997 та
- Самарқанд вилояти – 2 662 та
- Сурхондарё вилояти – 1 494 та
- Сирдарё вилояти – 894 та
- Тошкент вилояти – 2 722 та
- Фарғона вилояти – 2 848 та
- Хоразм вилояти – 975 та
- Тошкент шаҳри – 3 709 та
Хусусан, жорий йилнинг август ойида 3 286 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 899 тага кўп.
Аввалроқ, Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойида 174 минг 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси