Ўзбекистонда 60 киши сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият
−
21 Июнь 2022
19331Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЎзА Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, хабар берди.
“Мамлакатимизда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Ўрганиш натижаларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 май куни Қашқадарё вилоятида 25 ёшли йигит Лангар сув омборига чўкиб кетган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь