Ўзбекистонда 50 йиллик автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкин
Жамият
−
03 Октябрь 5661 1 дақиқа
2026 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида сўз боради.
Янги қарор лойиҳасига кўра, 1976 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар қайта рўйхатдан ўтказилмайди ва давлат рўйхатидан чиқарилади. Мазкур тақиқ “антиквар” тоифасига кирувчи машиналарга нисбатан қўлланилмайди.
Бундан ташқари, болалар ва ёшлар орасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб этиш мақсадида “Яшил чироқ” номли уч босқичли мусобақа ўтказилиши белгиланган.
Танлов ғолиблари “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳам эски автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь