Ўзбекистонда 4 та ХБАнинг лицензияси бекор қилинди
Жамият
−
09 Февраль 2021
10494Ўзбекистонда яна 4 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 январдаги қарори билан Profit4you Europe xususiy bandlik agentligi МЧЖнинг лицензияси бекор қилинган.
Full employment xususiy bandlik agentligi МЧЖ, Dawamli satli is xususiy bandlik agentligi МЧЖ лицензияси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 январдаги қарори билан бекор қилинган.
Vodiy HR xususiy bandlik agentligi МЧЖнинг лицензияси эса лицензияловчи органнинг 2021 йил 29 январдаги қарори билан бекор қилинган.
Шунингдек, учта хусусий бандлик агентлик МЧЖлар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 7 январдаги ҳал қилув қарорига асосан “Kontinent himoya xususiy bandlik agentligi” МЧЖ, 2021 йил 25 январдаги ҳал қилув қарорига асосан “Xususiy bandlik agentligi manpower” МЧЖ ҚК фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Бундан ташқари, "Bek jobs xususiy bandlik agentligi" МЧЖ Андижон туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 29 январдаги Ҳал қилув қарорига асосан 23.01.2020 йилда берилган Лицензияларининг амал қилиниши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамида базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни захира қилингунга қадар тўхтатилди.
LiveБарчаси