Ўзбекистонда 3 туман сувни тежаш режимига ўтади
Жамият
−
12 Октябрь 2019
8074Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим ҳудудларда эр ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Нурота (Навоий вилояти), Қўшработ (Самарқанд вилояти) ва Зомин (Жиззах вилояти) туманлари ер ости сувларини тежаш режимига ўтказилади. Мазкур чеклов 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.
Мазкур ҳудудларда ер ости сувларининг даражаси ва сифатини кузатиш режалаштирилган. Шу орқали ҳудудларда сувга қўйилган чекловнинг давом эттирилиши ёки олиб ташланиши ҳақида бир қарорга келинади.
2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар ер ости сувларидан фойдаланиш учун қудуқларни бурғулашга алоҳида рухсат олиниши талаб қилинади.
Давлат геология қўмитаси Сув ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари билан келишган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда суғориш учун, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва туман ҳокимликлари билан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сув истеъмоли учун, ҳудудий ривожланиш ва оқилона фойдаланиш дастурларини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланишга рухсат беради.
Таъкидланишича, мазкур чеклов аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга мўлжалланган қудуқларга тааллуқли эмас.
Бундан ташқари, келаси йилдан бошлаб Нурота, Қўшработ ва Зомин туманларида сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланган ҳолда кам сув талаб қиладиган қишлоқ хўжалик экинларини экиш ва етиштиришни босқичма-босқич ўтказиш бошланади.
LiveБарчаси