Ўзбекистон 3 ойлик зарур маҳсулотлар захирасини шакллантиради
Жамият
−
16 Декабрь 2020
6624Ўзбекистонда зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг 3 ойлик захираси шакллантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Йиғилишда қайд этилишича, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ўзгариши прогноз қилинмоқда. Шу боис ички бозорга асосий турдаги товарларни кафолатли етказиб бериш учун махсус жамғарма ташкил қилиниб, 50 миллион доллар ажратилган.
Ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда ўсимлик ёғи ва бошқа зарур маҳсулотларни сотиб олиб, камида 3 ойлик захира яратиш бўйича кўрсатма берилди. Худди шундай ишлар ҳокимликлар қошида ташкил этилган жамғармалар орқали ҳам амалга оширилиб, ҳар бир ҳудуд ўз захирасини шакллантириши кераклиги таъкидланди.
Бош вазирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, ички бозорларни таҳлил қилиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини интервенция қилиш, бу борада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси