Ўзбекистонда 23 млн гектар қишлоқ ерларининг электрон харитаси яратилди
Жамият
−
21 Декабрь 2021 4830 1 дақиқа
Янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлади ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталарини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилаётган ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилишда сўз борди.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди.
Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.
Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь