Ўзбекистонда 2023 йил қанча одам қамоқдан озод қилингани очиқланди

Жамият

image

Ўтган 2023 йилда умумий ҳисобда 40 минг 974 нафар шахс қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йилда кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан берган ахборотида айтиб ўтилган. 

Гап шундаки, 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 73 минг 797 нафар шахсга нисбатан 58 минг 418 та жиноят иши кўриб чиқилган. Улардан 1 минг 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

Билдирилишича, судланган шахслар сони 55 минг 763 нафарни ташкил этиб, шундан 17 минг 396 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 37 минг 077 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 минг 290 нафар шахс шартли ҳукм қилинган. Судланган шахсларнинг 49 минг 297 нафари эркак, 6 минг 466 нафари аёл, 20 минг 922 нафари ёшлар (шу жумладан 1 минг 911 нафари вояга етмаган) ва 2 минг 123 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

Ушбу ишлар орасида 7 минг 362 та холатда айбланувчилар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинган. Шунингдек, 33 минг 612 нафар шахс жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган. 

Бунда ташқари, 12 минг 286 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилган ва 13 минг 522 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган. 272 нафар шахсга эса кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олий суд қамоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made