Ўзбекистонда 2020 йилда гўдаклар ва оналар ўлими кўпайган

Жамият

image

2020 йил аввалги йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428 тага, оналар ўлими 10 тага ошган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 23 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида маълум қилинди.

Сенат Матбуот хизмат маълумотига кўра, 2020 йили 6 860 нафар гўдак ва 155 нафар она вафот этган. 2019 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 6 432 та ва 145 та бўлган.

Бир йил давомида гўдаклар ўлими 428 тага, оналар ўлими эса 10 тага кўпайган. Гўдак ва оналар ўлимининг кўпайишига репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган.

Аввалроқ, 2020 йилда Ўзбекистонда умумий жиноятчилик 34,7 фоизга, жумладан қасддан одам ўлдириш 13,1 фоизга, қасддан оғир шикаст етказиш 13 фоизга, номусга тегиш 27,7 фоизга ошгани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ўлим гўдак

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг