2020 йилда номусга тегиш жиноятлари 27,7 фоизга ошган
Жамият
−
23 Апрель 2021 12797 1 дақиқа
2020 йилда Ўзбекистонда умумий жиноятчилик 34,7 фоизга кўпайган. Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, йиллик ҳисоботга кўра, 2020 йилда оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, қасддан одам ўлдириш 13,1 фоизга, қасддан оғир шикаст етказиш 13 фоизга, номусга тегиш 27,7 фоизга, талончилик 43,1 фоизга, босқинчилик 18,5 фоизга, товламачилик 35,5 фоизга, ўғрилик 52 фоизга кўпайган.
Республика бўйича рўйхатга олинган жами 62 081 та жиноятнинг 41 087 таси ёки 66 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.
2020 йилда республика бўйича қидирувда бўлган 9 790 нафар шахсдан 6 761 нафари ёки 75 фоизи ушланмаган.
Шу билан бирга, ўтган йили вояга етмаганлар томонидан 1 134 та жиноят содир этилган ва 526 нафар вояга етмаганлар ўз жонига қасд ёки суиқасд қилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь