Ўзбекистонда 14 та станция ишга туширилади
Жамият
−
28 Февраль
9052Президент Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлигига жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган 14 та станция қурилишини тезлаштиришни топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятларида 2 гигаваттли 11 та қуёш, Бухоро ва Навоий вилоятларида 600 мегаваттли 3 та шамол станцияси ишга туширилади. Ушбу станцияларни барпо этиш доирасида 500 километр юқори кучланишли электр тармоқлари қурилади. Янги йирик станцияларни тармоққа улаш учун 5 та подстанция кенгайтирилади.
Шунингдек, жойларда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ишларни янада кенгайтириш, аҳолининг “яшил” энергиядан фойдаланиш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди. Бу мақсадларга қўшимча 50 миллион доллар ресурс ажратиш, хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиб, яна 100 миллион доллар жалб қилишга кўрсатма берилган.
Тадбиркорларга қуёш энергияси қувватларини жорий этишда манфаатдорлигини ошириш учун қўшимча енгилликлар яратилиши белгиланди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь