Ўзбекистонда 11-синф битирувчилари қанча?
Жамият
−
24 Май
53362024/2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим ташкилотларининг 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчиларнинг умумий сони 455,2 минг нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилги битирувчиларнинг 243,1 минг нафари қиз болаларни ташкил этган. Жами 11-синф битирувчилари кўрсаткичи 2023/2024 ўқув йилига нисбатан солиштирилганда 49,2 минг нафарга ёки 12,1 фоизга ошган.
Ҳудудлар бўйича 2025 йилда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчилар сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 25 987 нафар;
- Андижон – 39 598 нафар;
- Бухоро – 23 619 нафар;
- Жиззах – 18 367 нафар;
- Қашқадарё – 44 670 нафар;
- Навоий – 13 427 нафар;
- Наманган – 37 476 нафар;
- Самарқанд – 51 875 нафар;
- Сурхондарё – 35 997 нафар;
- Сирдарё – 11 105 нафар;
- Тошкент – 35 764 нафар;
- Фарғона – 47 068 нафар;
- Хоразм – 29 074 нафар;
- Тошкент шаҳри – 41 132 нафар.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024/2025 ўқув йилида мактабни тугатаётган битирувчиларга ўз табригини йўллаганди.
LiveБарчаси