Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Жамият
−
20 январ 2022 11166 1 дақиқа
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
1991 йилда Ўзбекистонда 1 км. кв. ер майдонига 46,1 киши тўғри келган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 271 276 кишини ташкил этмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида доимий аҳоли сони энг кўп экани ҳақида маълумот берган эдик.
Live
БарчасиҚобулда мактаб портлатилди
17 август